Мираброр Усмонов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси 71 ёшли Мираброр Усмонов бугун, 15 март куни оламдан кўз юмди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Аввалроқ, астма касаллигига чалинган Мираброр Усмонов оғир аҳволда ўзига тегишли “Эзгу ният” клиникасига ётқизилгани, аҳволи оғир экани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот ўрнида, Мираброр Усмонов 1947 йилнинг 4 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. 

•    1961 йилдан 1967йилгача — Тошкент шаҳридаги “Баҳор“ ресторанида олтинчи разрядли ошпаз;
•    1970 йилда — Тошкент шаҳридаги “Гулистон“ ресторанининг ишлаб чиқариш бўйича мудири;
•    1970 йилдан 1986 йилгача — “Дўстлик“ ва “Зарафшон“ ресторанлари директори,  Тошкент шаҳри ресторанлар трести директори;
•    1986 йилдан 1990 йилгача — Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг Умумий овқатланиш бош бошқармаси бошлиғи;
•    1990 йилдан 1992 йилгача — Ўзбекистон Республикаси савдо вазири;
•    1992 йилдан 1994 йилгача — “Ўзбексавдо“ компанияси раиси;
•    1994 йилдан 2005 йилгача — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
•    2005 йилдан 2017 йилгача — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор;
•    2006 йилдан 2017 йилгача — Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти (2009 йили кейингги тўрт йиллик муддатга қайта сайланган);
•    2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти;
•    2015 йилдан 2018 йилгача — Марказий Осиё Футбол уюшмаси президенти ўлароқ фаолият юритган.

1995 йилда “Меҳнат шуҳрати“ ордени, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Мақтов ёрлиғи, 2006 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил” эсдалик нишони, 2012 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган. Президент Шавкат Мирзиёев даврида – 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мираброр Усмонов

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг