Минскдан Душанбега учган самолёт мажбуран Тошкентга қўнди

Олам

image

Беларусь пойтахти Минскдан Тожикистон бошкенти Душанбега йўл олган “Белавиа” авиакомпанияси самолёти туман туфайли Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Asia-Plus" хабар бермоқда.

Режадан ташқари қўниш бугун, 22 декабрь куни эрталаб, Душанбе аэропорти қуюқ туман билан қопланган вақтда содир бўлган. Экипаж туман тарқагунча лайнерни Тошкент аэропортига қўндиришга қарор қилган.

Ноқулай об-ҳаво чекингач, соат тахминан 14:00 ларда самолёт Душанбега етиб борган.

Flightradar сайтидан олинган суратлардан Belavia airlines самолёти соат 09:40 да Душанбе аэропортига қўна олмай айлана шаклида парвоз қилганини кўиш мумкин. Ҳаво кемаси бир нечта айланишдан сўнг Тошкент аэропортига йўл олгани акс этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

785

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг