Мингдан ортиқ Россия ва Беларусь фуқаролари Литвада миллий хавфсизликка таҳдид деб топилди

Олам

image

Литва расмийларига яшаш учун рухсат ёки миллий виза сўраб мурожаат қилган Россия ва Беларуснинг 1000 дан ортиқ фуқаролари миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар сифатида рад этилди. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси миграция департаменти маълум қилди.

“2022 йил охирида Россия ва Беларусь фуқаролари учун жорий этилган Украинадаги вазият бўйича сўровномаларини умумлаштиргандан сўнг, шунингдек, масъул тузилмаларнинг ошкор этилмаган маълумотларини инобатга олган ҳолда, ушбу давлатларнинг 1164 нафар фуқароси миллий хавфсизликка таҳдид деб топилди”, дейилади ҳисоботда.

Департамент Россия Федерациясининг 254 нафар фуқаросини ҳисоблаб чиққан. Улардан 43 нафарига вақтинчалик яшаш учун рухсатнома берилмаган, 46 нафар ариза берувчига ушбу ҳужжатни узайтириш рад этилган, 59 нафарига эса бекор қилинган. 52 нафар россиялик мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб,  52 ҳолатда Россия фуқаролари Литва миллий визасига номуносиб деб топилган.

Департаментнинг ҳисоб-китобларига кўра, Беларуснинг 910 нафар фуқароси ҳам миллий хавфсизликка таҳдид солмоқда. Улардан 337 нафарига вақтинчалик яшаш учун рухсат берилмаган. 121 кишига ушбу ҳужжатни узайтириш рад этилган, 205 кишининг визаси эса бекор қилинган. Шунингдек, 241 ҳолатда Беларус фуқароларига Литва миллий визаси тақдим этилмаган.

2022 йил охирида Литва Россия Федерацияси ва Беларусь фуқаролари учун махсус сўровномани ишлаб чиқди ва жорий қилди. Унда Украинада содир бўлаётган воқеаларга муносабат ҳақидаги саволлар мавжуд. Анкетани тўлдириш мажбурияти 18 ёшдан ошган Россия ва Беларуснинг барча фуқароларига тегишли.

Анкетада таълим, олдинги иш жойи, қуролли кучлардаги хизмат, ишбилармон доиралардаги алоқалар, НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларнинг ҳукумат органлари билан алоқалари ҳақидаги саволларга жавоб бериш керак. Анкетани тўлдиришдан бош тортган ёки барча саволларга жавоб бермаган шахсларнинг сўровлари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Литва Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг