Миллий Олимпия қўмитаси ҳисобот берди
Спорт
−
26 Июль 2023 3548 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий матбуот марказида Миллий Олимпия қўмитасининг (МОҚ) 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширган ишлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида ташкилот бош котиби Ойбек Қосимов 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва 2-ярим йилликдаги режалар юзасидан ОАВ ходимларига маълумот берди.
Жумладан, Қосимов Ханчжоу-2022 Осиё ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинлари ва бошқа комплекс мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик, сўнгги олти ойда нуфузли халқаро мусобақаларда ўзбекистонлик атлетлар қайд этган натижалар, терма жамоаларга яратиб берилаётган шароитлар, халқаро ташкилотлар билан йўлга қўйилаётган дўстона алоқалар ҳақида тўхталди.

“Ўзбекистонда қурилаётган янги спорт шаҳарчаси спорт инфратузилмасини янада кучайишига хизмат қилади. Комплексдаги 5 та спорт мажмуаси энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланмоқда. Мажмуаларни бунёд этилишида миллийликка ҳам эътибор қаратилган. Тез орада бевосита ўзим ва ОАВ иштирокида Олимпия шаҳарчасига пресс тур ташкил этамиз”, дейди Ойбек Қосимов.
Маълумки, 2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Анжуманда ана шу йирик мусобақага тайёргарлик жараёнларига эътибор қаратилди.
Live
Барчаси