Миллий гвардия кийимидаги руҳий носоғлом эркак фуқаролар билан жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
17 Апрель 14802 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида Миллий гвардия формасини кийган шахс фуқарога қўпол муомала қилгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Миллий гвардия бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Марғилон шаҳрининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи З.Қ. исмли шахс Марғилон шаҳридаги автотураргоҳда Миллий гвардия (Қўриқлаш бўлими) органига тегишли бўлган кийим-бошда йўловчилар билан турли хил мавзуларда гаплашиб, орган шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатларни содир этиб келгани аниқланган.
Унга чора кўриш учун ўрганиш ишлари олиб борилганда, Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Руҳий-асаб касалликлар бўлими томонидан берилган маълумотномага кўра, З.Қ. 1992 йилдан буён “парвариш ва даволанишни талаб қиладиган жиддий хулқ-атвор бузилишлари ва енгил ақлий заифлик” ташхиси билан “Д” назоратида турувчи, умрбод 2-гуруҳ ногирони экани аниқланган ҳамда унда бўлган кийим-бошлар олиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида Ички ишлар формасини кийиб, ўзини катта лейтенант сифатида кўрсатиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс ушланганди.
Live
Барчаси