Миллий гвардия қўмондонига қўшимча ваколатлар берилади
Жамият
−
21 Август 2020
203012020 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари лавозимларини жамлаш устувор тарзда Қўриқлаш бош бошқармаси ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчилари орасидан танлаб олиш орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган. Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича вазифа ва функцияларни, кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари учун келиб тушаётган маблағлар ҳисобига, ўзини маблағ билан таъминлаш, харажатларини қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.
Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланади:
• қўриқлаш фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
• давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш;
• техник қўриқлаш воситаларини қўллаш ва объектлар хавфсизлигини таъминлаш тизимига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
• оммавий тадбирлар ва аҳоли гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш ва бунда ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашиш;
• юридик шахсларга тегишли идоравий қўриқлаш бўлинмаларида инспекторлик текширувлари ўтказиш (ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалардан ташқари), объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилишига доир тадбирларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига:
• жисмоний ва юридик шахслар билан қўриқлаш хизмати кўрсатиш борасида тузилган шартномалар асосида Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий-штат тузилмасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
• Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари (нархлари)ни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа ташкилотлар учун – мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь