Миллий гвардия қўмондонига икки ўринбосар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига иккита янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Адҳамжон Раимович Сормонқулов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича  ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар полковник Адҳамжон Сормонқулов  Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Полковник Сарвар Деҳқонович Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Rate Count

271

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends