Миллий гвардия ходими ишдан четлаштирилади
Жамият
−
16 Февраль 2019
17073Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеа Миллий гвардия раҳбарияти назорати остига олингани маълум бўлди.
“Ушбу ҳолат бўйича Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров билан боғландик. Унинг қайд этишича, бу ҳолат ҳақатда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган. Мазкур воқеа бўйича Миллий гвардия раҳбарияти ўша вақтнинг ўзидаёқ хабардор қилинган”, деб ёзмоқда ЎзА.
Матбуот хизмати бошлиғи таъкидлашича, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Мазкур ҳарбий хизматчи Ф.Ш.га нисбатан албатта тегишли жазо чораси кўрилади ва Миллий гвардия сафидан четлаштирилади.
Ҳар қандай салбий хатти-ҳаракатлар содир этган ҳарбий хизматчиларга Миллий гвардия Қўмондонлиги томонидан қаттиқ чоралар кўрилади. Миллий гвардия сафида юрт тинчлиги, халқ осойишталиги учун фидоий бўлганлар хизмат қилади.
LiveБарчаси