Миллий боғдаги сунъий кўл ўрнида театр қурилишини экологик экспертизадан ўтказиш сўралди
Жамият
−
04 Февраль 2022
3788Тошкентдаги Миллий боғ ҳудудида жойлашган сунъий кўл ўрнида Миллий драма театри қуриш лойиҳасини экологик экспертизадан ўтказиш сўралмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши шундай таклиф билан чиқди.
Жамоатчилик кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига йўллаган хатида лойиха қонунчиликда ўрнатилган тартибда экологик экспертизадан ўтказилмасдан амалга оширилиши режалаштирилгани қайд этилган.
“Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Миллий боғдаги кўл ўрнида Миллий академик драма театри янги биносини қуриш режасидан ўз хавотирини билдиради.
Юқоридагиларга асосланиб, бу масалани экологик экспертизаси хулосаларини иноботга олган холда хал қилиниши мақсадга муфвофиқ бўлар эди”, дейилади расмий хатда экспертиза ўтказилмаслиги таъкидланиб.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевўтган йилнинг 25 декабрда 2021 йил якунлари ва 2022 йилдаги режалар юзасидан шаҳар депутатларига йўллаган мурожаатида пойтахтдаги Миллий боғ ҳудудида Маънавият шаҳарчаси қурилиши маълум қилганди.
Ҳоким Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбек миллий академик драма театри ва Ўзбекистон давлат санъат музе йини ўз ичига олган янги, улкан мажмуа – Маънавият шаҳарча қурилишини айтган.
Лойиҳа аввалроқ, 22 ноябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам тақдим этилган. Президентга намойиш этилган лойиҳага кўра, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи бўлиб, Адиблар хиёбонига туташ ҳудудда қурилади. Ушбу мажмуа музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхонани ўз ичига олади.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилган. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга электрон адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.
Қайд этиш керакки, Миллий боғ ҳудудидаги иккита сунъий кўл қисқа вақт ичида қуритилди. 2018 йилда қуритилган нисбатан катта кўл ўрнида Magic city парки қурилди. Сунъий йўлдошдан олинган суратлардан иккинчи кўлда эса охирги марта 2019 кузида сув бўлганини кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида, Миллий боғ ҳудудида 2017 йилдан бери олиб борилаётган фаол қурилиш ишлари натижасида боғнинг Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасига туташ қисмида Адиблар хиёбони ташкил этилди, Magic City парки очилди.
LiveБарчаси