Кўллари қуритилган Миллий боғ ҳудудида Маънавият шаҳарчаси қурилади

Жамият

image

2022 йилда Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғ ҳудудида Маънавият шаҳарчаси қуриб битказилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатларга йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.

Унга кўра, қурилиш соҳасида 2022 йилда бир қатор йирик объектларни топшириш режалаштирилган. Жумладан:

  • Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбек миллий академик драма театри ва Ўзбекистон давлат санъат музе йини ўз ичига олган янги, улкан мажмуа – Маънавият шаҳарча;
  • Ислом цивилизация маркази қурилиш ишлари давом эттирилади;
  • Спорт мусобақалари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатларини ўтказиш мақсадида Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб “Олимпия шаҳарчаси”ни бунёд этиш юзасидан қурилиш ишлари бошланади;
  • Геология фанлари университетидаги қурилиш лойиҳасининг иккинчи босқичида лаборатория, Давлат геология қўмитаси маъмурий биноси, геология фонди ва спорт мажмуаси қурилади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 12 та “яшил зона”лар ва хиёбонлар ҳамда 25 та аллеялар ташкил этилади.

Дастурга мувофиқ, 2022 йилда 7 та каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш, шунигдек, мавжуд гидротехник иншоотларни таъмирлаш ҳамда сув ресурсларини такомиллаштириш ишлари амалга оширилади.

Қайд этиш керакки, Миллий боғ ҳудудидаги иккита сунъий кўл қисқа вақт ичида қуритилди. 2018 йилда қуритилган нисбатан катта кўл ўрнида Magic city парки қурилди. Сунъий йўлдошдан олинган суратлардан иккинчи кўлда эса охирги марта 2019 кузида сув бўлганини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, Миллий боғ ҳудудида 2017 йилдан бери олиб борилаётган фаол қурилиш ишлари натижасида боғнинг Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасига туташ қисмида Адиблар хиёбони ташкил этилди, Magic City парки очилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг