Mиллионлаб французлар Mакронни хиёнатда айбламоқда
Жамият
−
08 Декабрь 2019
5769Францияда тартибсизликлар давом этмоқда. 5 декабрь куни бошланган ҳужумлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилди.
Француз касаба уюшмалари Mакрон пенсия ислоҳотини бекор қилинмагунига қадар норозилик билдиришда давом этишларини айтди.
Mаълумотларга кўра, намойишларда бир неча миллион киши иштирок этяпти. Норозиликларда ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар ва давлат хизматчилари қатнашмоқда.
6 декабрь куни Парижда темир йўл ҳаракати тўхтатилган. Mетронинг 10 ва 16-қаторлари тўлиқ “блокировка” қилинган.
Tемир йўл ишчилари ҳам иш ташлашда давом этмоқда. Парижда эса автобус ва метро операторлари ҳам душанба кунигача иш ташлашда давом этишини эълон қилди.
"Биз камида бир ҳафта давомида норозилик билдирамиз ва шу ҳафтанинг охирида ҳукумат ён беришга мажбур бўлади", дейди 50 ёшли парижлик ҳайдовчи Патрик Дос Сантос.
Франция Tаълим вазири Жан-Mишел Бланкернинг таъкидлашича, кексаларни пенсия билан доимий равишда таъминлаш учун ислоҳотлар зарур.
"Бизга ҳеч нарса қилмаслик осон. Жим турсак келажакда болаларимиз учун мақбул пенсия тизими бўлмайди”, деди Бланкер БФM TВга берган интервьюсида.
Aммо ўн минглаб Париж кўчаларига чиққан намойишчилар бошқача фикрда. 5 декабрь куни расмийлар Эйфел минорасини ва Лувр музейининг бир қисмини беркитишга мажбур бўлганлиги сабабли сайёҳлик тизимида ҳам жиддий тартибсизликлар юзага келган.
Французлар 2017 йилда лавозимга тайинланган ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ваъда берган Mакрон оддий одамларнинг ҳуқуқларини бузаётганидан норози.
Mакрон 40 дан ортиқ турли хил режаларни ўз ичига олган ноқулай пенсия тизимини соддалаштирмоқчи. Mасалан, темир йўл ишчилари ва денгизчилар оддий ишчиларга қараганда ўн йил олдин нафақага чиқиши мумкин.
Яна бир жиҳати 64 ёшдан олдин нафақага чиққанлар учун имтиёзларни камайтириш ва кейинроқ чиққанлар учун имтиёзларни кўпайтириш ҳам назарда тутилган.
Буларнинг барчаси бутун мамлакат бўйлаб ижтимоий норозиликлар тўлқинини келтириб чиқарди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь