Миллионерлар дунё етакчиларидан уларга янги солиқлар солишни талаб қилди

Олам 4379
image

Бир гуруҳ миллионерлар Давос Иқтисодий Форумига келган дунё етакчиларидан глобал тенгсизликни камайтириш учун уларга янги солиқлар жорий этишни талаб қилишди.

“Ҳукуматларимиз тенгсизликларни бартараф этиш учун ҳали ҳам ҳеч нарса қилмаяпти. Бунинг ўрнига улар шахсий бойлик кўргазмаларида иштирок этиб, ёпиқ эшиклар ортида учрашмоқда. Бу йил яна чорак миллиард одам ўта қашшоқликка дучор бўлади. Дунёни мувозанатлаш вақти келди. Бойларга солиқ солиш вақти келди”, дейди норозилик билдираётган миллионерлардан бири Марлен Энгельхорн.

Акция “Ватанпарвар миллионерлар” гуруҳи аъзолари томонидан ташкил этилди. Гуруҳ биринчи марта 2010 йилда АҚШда йиғилиб, мамлакатнинг собиқ президенти Жорж Буш томонидан киритилган бойлар учун солиқ имтиёзларини бекор қилишни талаб қилган. Ўшандан бери ташкилотга 200 дан ортиқ бадавлат кишилар қўшилган. Миллионерлар, жумладан, энг кам иш ҳақини ошириш ва прогрессив солиқ шкаласини такомиллаштириш тарафдори.

Жорий йилнинг 22 май куни Швейцариянинг Давос шаҳрида анъанавий иқтисодий форум очилди. Сессияларда икки мингдан ортиқ киши иштирок этади – сиёсий ва бизнес элита вакиллари, жумладан, давлатлар раҳбарлари сўзга чиқади.

Саммитнинг асосий мавзуларидан бири Россиянинг Украинадаги “махсус операцияси” ва унинг оқибатлари бўлади. Форумга Россиядан иштирокчилар таклиф этилмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 2.9
t
×