Дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта синовга юзланди – ХВЖ

Олам

image

Жаҳон иқтисодиёти, эҳтимол, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта синовга дуч келмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми арафасида ташкилот сайтида эълон қилинган ҳисоботида айтилади.

Инқироз бир қатор сабабларга кўра юзага келди, жумладан пандемия ва Украинадаги вазият. Бу озиқ-овқат ва энергия нархларининг ошиши, етказиб бериш занжирларининг узилиши, мамлакатлар, компаниялар, оилалар учун молиявий шароитларнинг кескинлашишига олиб келди, дея таъкидлаган ХВЖ.
 
Жаҳон иқтисодиёти муаммоларини ҳал қилиш учун ХВЖ бир нечта устувор йўналишларга эътибор қаратишни таклиф қилмоқда. Товар тақчиллиги ва юқори озиқ-овқат нархлари билан курашиш учун савдо тўсиқларини юмшатиш, мамлакатларнинг қарз муаммоларини ҳал қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун қарздорлар ва кредиторлар учун аниқ тартиб ва муддатларни жорий этиш шулар жумласидан.
 
Бундан ташқари, трансчегаравий тўловларни модернизация қилиш керак.

“Самарасиз тўлов тизимлари иқтисодий ўсиш йўлидаги яна бир тўсиқдир. Халқаро трансфернинг ўртача нархи 6,3 фоизни ташкил қилади. Бу йилига 45 миллиард долларга яқин маблағ воситачилар қўлига ўтказилиб, миллионлаб кам таъминланган оилалардан тортиб олинаётганини англатади”, дея тушунтирди ХВЖ.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг