Миллиардлар: Ўзбекистон аҳолиси сувдан қанча қарздорлиги маълум қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон бўйича сувдан қарздорлик 674,1 млрд сўм. Шунинг 555,8 млрд сўми аҳоли, 118,2 млрд сўми эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

“Ўзсувтаъминот” АЖ мутасаддилари иштирок этган тадбирда қайд этилишича, шу йилнинг биринчи чорагида электрон тўлов тизимлари орқали 39,3 млрд сўм келиб тушган, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (22,8 млрд сўм) нисбатан 72 фоизга ошган.

Жорий йил I чорагида пул ундируви 349 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан 122 млрд сўм ёки 54 фоизга ошган. Ҳудудий корхоналар томонидан 63,5 млрд сўм қарздорлик фуқаролик ва иқтисодий судларга тақдим қилинган.

Шунингдек, марказлашган ичимлик суви хизматлари мавжуд бўлган 741 та МФЙдаги шартномасиз равишда ичимлик сувдан фойдаланиб келаётган 23 343 та истеъмолчи (90 932 аҳоли) аниқланган ва улар билан “Сувтаъминот” МЧЖлар шартномалар расмийлаштиришга ҳамда 7826 млн сўм ундирилишига эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ичимлик суви

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг