Миланда 5 аср ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди

Олам 6155
image

Кеча, 17 декабрь куни Италиянинг Милан шаҳрида сўнгги 500 йил ичидаги энг кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Италиянинг Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти вакили Лучия Лудзи маълум қилган

Унинг таъкидлашича, магнитудаси 3,9 ни ташкил этган зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:59 да қайд этилган. Зилзила эпицентри шаҳарнинг ўзидан 6 км ғарбда, 56 км чуқурликда бўлган. 

Лудзининг сўзларига кўра, ушбу зилзилани 500 йил олдин ушбу ҳудудда қайд этилган зилзила билан таққослаш мумкин. 

"Тахминан 5 балли ягона кучли зилзила бу ерда 1396 йил 26 ноябрда содир бўлганди. Ўшанда унинг эпицентри Монца шаҳрида бўлган (ҳозирги Милан шаҳри атрофи)", дея қўшимча қилган Лудзи.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3
Теглар
t
×