Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
Жамият
−
27 Декабрь 2022
14945Сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган ўзбекистонликлар орасида Интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда. Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка чақирди.
“Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда”, дейилади агентлик баёнотида.
Шу муносабат билан, агентлик ўзбекистонликларни норасмий курьерлик хизматларида ишламасликка, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликка чақирган. Ёки маҳсулотни, албатта, текшириш кераклиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси