Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
Жамият
−
12 Март 2023
14817Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни интернет орқали катта пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар юзасидан огоҳликка чақирди. Бу ҳақда агентликнинг Telegram-каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
“Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси