Мигрантларга қарши қурол ишлатишдан тортинмаймиз – Польша
Олам
−
16 Ноябрь 2021
4741Польша хавфсизлик кучлари зарурат туғилганда мамлакат чегарасида тўпланган қочоқларга нисбатан ҳеч иккиланмасдан қурол қўллайди. Бу ҳақда чегара қўриқлаш хизмати матбуот котиби Анна Михальская маълум қилди.
"Биз ҳарбий қуроллар билан навбатчиликка чиқамиз. Биз хавфсизлик тузилмасимиз, қуроллардан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказяпмиз. Сизни ишонтириб айтаманки, керак бўлса, зобитлар қурол ишлатишдан тортинмайдилар", дейди Михальская.
Матбуот котибига кўра, хизматчилар қурол ишлатмасликка ҳаракат қилади ва улардан фойдаланишни хоҳламайди, лекин зарурат туғилса тортинишмайди.
Сўнгги пайтларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада Яқин Шарқ ва Африкадан ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайиши ҳақида хабар берди, Минск миграция инқирозини яратишда айбланди. Минск барча айбловларни рад этди. Вазият муносабати билан Польша Президенти Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилди, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб қилинди.
Беларусь чегарачилари Литва, Польша ва Латвия томонидан муҳожирларни Беларусь ҳудудига мажбуран чиқариб юбориш ҳақида бир неча бор баёнот берган. Ўтган ҳафтада Беларуснинг Польша билан чегараси яқинида 2 мингга яқин кишидан иборат қочқинлар лагери ташкил этилди.