МИБнинг қатор ваколатлари қисқартирилди

Жамият

image

2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар Энергетика вазирлигига ўтказиладиган бўлди.

Бу ҳақда бугун, 18 июнь куни қабул қилинган “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонида сўз боради.

Ҳужжатга кўра, электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олишга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига берилади.

Бундан ташқари, эндиликда МИБ электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини  аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ишлар билан шуғулланмайди. Бу ваколатлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ўтди.

“Электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖга ўтди”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга авваллари энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифалар билан Мажбурий ижро бюроси шуғулланган бўлса, эндиликда бу вазифалар Энергетика вазирлигига юклатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ

Баҳолаганлар

569

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг