МИБ “UzAutoMotors”дан 257 млн сўм бож ундирди
−
23 September 2021 12301 1 minute
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси “UzAuto Motors” АЖдан 250 млн сўмдан ортиқ божни давлат бюджетига ундирди. Бу ҳақда бюро Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими иш юритувига Тошкент шаҳар судининг жорий йил 13 августдаги қарорига кўра, “UzAutoMotors” АЖдан республика бюджетига 257 млн 679 минг 319 сўм давлат божи ундирилиши кўрсатилган ижро варақаси келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қўшма корхона томонидан республика бюджетига 257 млн 679 минг 319 сўм маблағ ундирилиши таъминланган.
Қайд этилишича, келгусида мазкур пулларнинг маълум бир қисми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November