Мейвейзер ва Кардашиан криптовалюта фирибгарлигида айбланмоқда

Олам 3960
floyd

Профессионал бокснинг беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвейзер бошқа машҳур шахслар криптовалюта фирибгарлигида айбланмоқда.

Жорий йилнинг 7 январь куни АҚШнинг Калифорния штати марказий округи судига берилган даъвога кўра, Мейвейзер, Ким Кардашиан ва NBА'нинг собиқ ҳужумчиси Пол Пирс ўз мухлисларини “EthereumMax” токенларини сотиб олишга ишонтирган.

Даъвога кўра, бу криптовалюта нархини сунъий равишда ошириб, юлдузларга ўз улушларини сотишга имкон берган. Сўнгра криптовалютанинг қиймати туширилган ва шу тариқа фойдаланувчилар даромаддан “қуруқ қолишган”.

Шунингдек, Мейвейзер 2021 йил 6 июнь куни Логан Пол билан кўргазмали жанги олдидан ушбу криптовалюта компаниясини бир неча бор тарғиб қилган.

2021 йил 26 май куни эса “EthereumMax” Мейвейзер – Пол беллашувининг онлайн чипта харидорлари учун криптовалютанинг ягона шакли эканлиги эълон қилинган эди. Сайт чипта харидорларига Мейвейзернинг жангдан кейинги интервьюсида қатнашиш имкониятини ҳам ваъда қилган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 202
Рейтинг: 3
t
×