Метрополитен тилга кирди. Метрода нима бўлганди?
Жамият
−
17 Июнь 2022
10228Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда қисқа туташув туфайли метро вагонининг бир қисми ёниб кетгани акс видеолавҳа тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК изоҳ берди.
Қайд этилишича, кеча, 16 июнь куни соат 20:05 лар атрофида "Ерусти ҳалқа йўли" йўналишининг 6 ва 7-бекатлари оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин тункасининг бир қисми атрофдаги кучли шамол сабабли ўз ўрнидан кўчиши натижасида ҳаракатланиб келаётган ҳаракат таркибининг ток қабул қилиш мосламасига теккан. Бунинг оқибатида эса қисқа туташув содир бўлган.
"Шундан сўнг, машинист ҳаракат таркибини тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ҳаракатини давом эттирган. Масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб боришди", дейилади хабарда.
LiveБарчаси