Сергели ер усти метро поезди қисқа туташув туфайли тўхтаб қолди (видео)
Жамият
−
17 Июнь 2022 7666 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қисқи туташув туфайли метро вагонининг бир қисми ёниб кетгани акс видеолавҳа тарқалмоқда.
Гувоҳларга кўра, кеча, 16 июнь куни тунги вақтда Сергели туманидаги ер усти метро поезди қисқа туташув туфайли тўхтаб қолган. Бунинг оқибатида поезднинг ён қисми ёниб кетган.
QALAMPIR.UZ журналисти ушбу ҳодиса юзасидан расмий муносабат олиш мақсадида “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати билан боғланишга ҳаракат қилди. Бироқ Матбуот хизмати на қўнғироқларга, на хабарларга жавоб берди.
Ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилишини кутиб қоламиз.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь