Метронинг Чилонзор йўналишида поезд тўхтаб қолди

Жамият 4598
image

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлида метро поезди ҳаракатида узилиш рўй берди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, 20 декабр куни соат 08:52 да “Ҳамид Олимжон” –  “Пушкин” йўналиши бўйича харакатланаётган харакат таркиби техник сабабларга кўра “Пушкин” бекатига кириш йўлагида уч дақиқага тўхтаб қолди”, дейилади компания хабарида.

Юзага келган ноқулайлик учун “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси маъмурияти йўловчилардан узр сўради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 3
Теглар
t
×