Метрога киришда сумкасида бомба борлигини айтган қиз қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент метрополитенида сумкасида бомба борлигини айтиб ҳазиллашган қиз ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолатга бўйича расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судда кўриб чиқилди ва қиз 5 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари маълум қилди.

Кеча, 24 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида видеоконференцалоқа воситасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 199-моддаси (махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган С. Х. (2003 йилда Жиззах вилоятида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.  

Иш ҳужжатларига кўра, С. Х. жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” бекатида, метрополитенда хизмат қилувчи ички ишлар органлари ходимларига сумкасида “бомба” бор, деб ёлғон хабар берган. Шу аснода метро бекатида жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик содир қилиб, ички ишлар органи ходимлари ва махсус хизмат ходимларини қасддан алдаб чақирган.

Суднинг қарорига кўра, С. Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 199-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мазкур қарор устидан апелляция шикояти (протести) қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда берилиши мумкинлиги маълум қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

552

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг