Метрода тўлов карталари ишламай қолди

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида АТТО ва Humo тўлов карталари ишламаяпти. Натижада вестибюлларда навбат юзага келмоқда.

“Тошкент метрополитени” ДУКнинг маълум қилишича, “Метротелеком”да техник узилишлар кузатилаётгани туфайли тўлов карталари ишламай қолган.

“Баъзи бекатларда Wi-Fi орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Аммо QR кодли тўлов тизимларидан барча бекатларда фойдаланиш мумкин”, дейилади расмий изоҳда.

Метрополитен маъмурияти юзага келган вазият учун узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг