Метрода тўлов карталари ишламай қолди
Local
−
01 December 2021 6056 1 minute
Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида АТТО ва Humo тўлов карталари ишламаяпти. Натижада вестибюлларда навбат юзага келмоқда.
“Тошкент метрополитени” ДУКнинг маълум қилишича, “Метротелеком”да техник узилишлар кузатилаётгани туфайли тўлов карталари ишламай қолган.
“Баъзи бекатларда Wi-Fi орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Аммо QR кодли тўлов тизимларидан барча бекатларда фойдаланиш мумкин”, дейилади расмий изоҳда.
Метрополитен маъмурияти юзага келган вазият учун узр сўраган.
Live
All