Метан газ нархи борасида муҳим огоҳлантириш эълон қилинди
Жамият
−
02 Декабрь 2022
55754Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совуши сабабли айрим ҳудудлардаги метан газ қуйиш шохобчаларига чекловлар киритилади. Бироқ бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг оширилишига сабаб бўла олмайди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархларини доимий мониторинг қилиб бормоқда. Тадбиркорлар томонидан шохобчаларда метан гази нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланса, мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилади.
Шуниндек, бу борада Монополияга қарши курашиш қўмитасининг барча ҳудудий бошқармаларига аниқ топшириқлар берилган. Улар томонидан назорат ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси