Метални қайта ишлаш корхонасида иккита трансформатор ёниб кетди
Жамият
−
27 Август 2019
2952Кеча, 26 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Тараққиёт” МФЙ С.Алимов кўчаси 20-уйда жойлашган “Wang Da Group” МЧЖга қарашли метални қайта ишлаш корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ёнғин-қутқарув қисмига соат 22:15 да хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари йўналтирилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга етиб борган вақтида корхона ҳудудида жойлашган 2 та “ТМ-35” русумдаги трансформаторлар очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:22 да қуршаб олиниб, соат 00:25 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиндан корхонанинг 740 кв метр майдонда ишлаб чиқариш бинолари сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси