Meta сунъий интеллектга асосланган суперкомпьютер яратди 

Технология

image

Американинг Meta компанияси сунъий интеллектга асосланган суперкомпьютер — AI Research SuperCluster (RSC) яратилганини эълон қилди. Компания маълумотларига кўра, у 2022 йил ўрталарида тўлиқ ишлаб чиқилгач, дунёдаги энг тезкор компьютерга айланади. Бу ҳақда Meta сайтида чоп этилган пресс-релизда айтилади.  

“Бугун биз сунъий интеллектнинг энг тезкор суперкомпьютерларидан бири бўлган ва 2022 йилнинг ўрталарида тўлиқ ишлаб чиқилгач, дунёдаги энг тезкор бўлишига ишонган ҳолда, AI Research SuperCluster’ни тақдим этмоқдамиз”, дейилади хабарда. 

Компанияга кўра, янада мураккаброқ вазифаларни бажара оладиган кейинги авлод сунъий интеллектини яратиш учун “секундига квинтиллионлаб операцияларни бажаришга қодир кучли суперкомпьютерлар” керак бўлади. RSC суперкомпьютери ишлаб чиқарувчига “триллионлаб мисолларни ўрганиш, юзлаб тилларда ишлаш, матн, аудио ва видеоларни осонлик билан таҳлил қилиш, тўлдирилган реаллик воситаларини ишлаб чиқиш ва бошқа кўп нарсаларни қўллаш мумкин бўлган энг яхши сунъий интеллект моделларини яратиш” имконини беради. 

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, RSC кейинги йирик ҳисоблаш платформаси — “метакоинот” учун технологияларни яратишга йўл очади. 

Маълумот ўрнида, Американинг Facebook компанияси 2021 йил 28 октябрда ўз номини Meta’га ўзгартирди. Компания томонидан ўйлаб топилган янги ном нафақат дастурларни, балки тўлдирилган реаллик қурилмаларини ҳам бирлаштирадиган танланган “метакоинот” концепциясининг давомидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Meta

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made