Мессининг юзи маккажўхори даласида пайдо бўлди (фото)

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, ўз халқига катта қувонч келтирди ва Лионель Месси бу муваффақиятнинг бош қаҳрамонига айланди. Аргентиналик фермерлар маккажўхори даласида ПСЖ футболчисининг улкан портретини ясаш орқали терма жамоа сардорига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда “TJ Sports USA” YouTube канали хабар берди.

Дрон тасвирлари интернетга жойлаштирилди. Кадрларда Мессининг юзи шаклида экилган маккажўхори даласи акс этган.

Қайд этилишича, Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг, фермерлар ўз далаларида Лионель Месси юз ифодасини яратиш учун маълум тартибда маккажўхори уруғини эккан. Тарихий ғалабадан бир ой ўтиб, ниҳоллар униб чиқди ва ЖЧ-2022 энг яхши футболчисининг улкан портретига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 финалида Аргентина Францияни пеналтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида учинчи марта мундиал ғолиблигини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made