Мессининг йиллик маоши очиқланди
Спорт
−
07 Март 1950 1 дақиқа
АҚШнинг “Интер Майами” жамоаси эгаси Хорхе Мас клуб ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапириб, клуб нима сабабдан йирик ҳомийлик шартномаларига эҳтиёж сезишини тушунтирди. Бу ҳақда Хорхе Мас “Bloomberg” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳомийлар – айниқса жаҳон даражасидаги ҳомийлар – биз учун жуда муҳим. Чунки футболчилар жуда қиммат. Мен Мессига барча бонусларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда йилига 60-70 миллион евро тўлайман. Лекин у ҳар бир тийинига арзийди”, дейди Мас.
Маълумотларга кўра, аргентиналик юлдуз дунёда энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида “Ал‑Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдудан кейин иккинчи ўринда туради.
Маълумот учун, Лионель Месси Испания чемпионати, “Барселона” ҳамда Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий жамоа билан икки бор Америка Кубоги (2021, 2024), Финалиссима (2022) ва 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Аргентиналик футбол юлдузи 2023 йилдан буён АҚШнинг “Интер Майами” клубида ўйнамоқда. 2025 йил декабрь ойида у жамоаси билан MLS чемпионлигини қўлга киритди.
Live
Барчаси