Мессининг “Олтин тўп”ни олиши шармандалик – Делор
Спорт
−
02 Ноябрь 2023
9573Жорий йилнинг 30 октябрь куни Франция пойтахти Париждаги “Шатле” театрида бўлиб ўтган “Олтин тўп” топшириш маросимида Месси норвегиялик Эрлинг Холанд ва франциялик Килиан Мбаппени ортда қолдириб, фаолиятидаги 8-совринга эга чиқди. “Монпелье”нинг собиқ футболчиси ва ҳозирда Қатарнинг “Умм Салал” клубида ўйнаётган Анди Делор “RMC Sport”га берган интервьюсида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Мессидан кўра “Олтин тўп”га муносиб деб ҳисоблашини айтиб ўтди.
“Менимча, бу Мессининг ҳаётидаги сўнгги энг катта ҳикоя. У мукофотланиши керак эди, лекин ҳамма яхши билади, голлар сони бўйича Холанд Мессини ортда қолдирди ва у кўпроқ мукофотга лойиқ эди. Мен Мессини ва унинг фаолиятини ҳурмат қиламан, лекин бу воқеани шармандалик деган бўлардим”, дея қайд этган Делор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия журнали томонидан “ўғирланган” “Олтин тўплар” рўйхати эълон қилинганди. Рўйхатга кўра, Мессига 3 та “Олтин тўп”нинг берилиши адолатсизлик бўлган.