Мессининг кетишига Агуэро ва Депай сабабчи – Ла лига президенти

Спорт

image

Испания Ла лигаси президенти Хавьер Тебас “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининиг жамоадан кетиши ва “ПСЖ”даги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича Мемфис Депай ва Серхио Агуэро каби футболчилар харид қилинмаганида Мессини каталонияда сақлаб қолиш мумкин бўларди.

“Биз Жоан Лапортанинг уйида бўлганимизда у CVC билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди. Бу битим жамоага Месси билан шартнома имзолаш имконини берармиди ёки йўқми, билмадим, аммо Лапорта менга қўнғироқ қилиб, расмий шартномани тезлаштиришимни ва Лео асабийлаша бошлаганини айтди.

Мен эса унга келишув ҳақида маълум бўлиши билан Флорентино Перес уни бекор қилишга уринишини билардим. Бунинг ортида айнан Флорентино турганига шубҳам йўқ.

“Агар каталонияликлар “CVC Capital Partners” билан шартнома тузганида, тушган маблағнинг 15 фоизини футболчилар билан шартнома тузиш учун ишлатарди. Менимча, бу йўл Мессини сақлаб қолиш имконини берар эди. Қолаверса, Лапорта Депай ва Агуэро каби футболчиларни сотиб олишга қарор қилди. Агар “Барселона” улар билан шартнома имзоламаганида, Месси сардорлик боғичини тақиб юрган бўларди”, дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 5 августида Каталония клуби Месси билан шартномани узайтирмаслигини эълон қилди. 10 август куни эса Месси ПСЖ билан икки йиллик шартнома имзолади. Битим яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси Ла лига Хавьер Тебас Депай Агуэро

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг