Месси ёзда “ПСЖ”га ўтади – ОАВ

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Лионель Месси Франциянинг “ПСЖ” клубига ўтади. Футболчининг трансфери ҳақида “RMC Sport” радиостанцияси хабар берди.

Радио журналисти Даниэль Риолонинг таъкидлашича, Месси “Барселона” билан шартномаси тугагандан сўнг дарҳол шартномани имзолайди. Бу кейинги ёзда содир бўлади.

Бунгача "Манчестер Сити" ва “Челси” футболчи билан ҳамкорликни бошлаш истагини билдирган эди.

Айтганча, бир неча ой олдин аргентиналик футболчи аллақачон “Барселона”дан кетмоқчи эди. Бунга сабаб этиб клуб раҳбарияти билан унинг ўртасида чиққан зиддият кўрсатилди. 

Жорий йилнинг 4 сентярь куни "Барселона" клуби футболчиси Лионель Месси жамоадан кетмасликка қарор қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Кўп ўтмай, яни октябрь ойида молиявий инқироз туфайли Каталония клуби футболчилар билан иш ҳақини камайтириш бўйича музокараларни бошлади ва Месси ушбу фурсатдан фойдаланиб, "Барселона"ни тарк этиши мумкин, деган фикрлар ҳам пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ESPN'га кўра 2020 йилнинг энг яхши форварди бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made