Месси “Барселона” дан кетмайди
Спорт
−
04 Сентябрь 2020
14125Испаниянинг "Барселона" клуби футболчиси Лионель Месси жамоадан кетмаслиги ҳақидаги қарорини эълон қилди. Бу ҳақда 4 сентябрь куни "Sphera Sports" портали хабар берди.
Маълум қилинишича, аргентиналик футболчининг 4 сентябрь куни эрталаб отаси ва агенти ўртасида ўтказилган жамоадан кетиши масаласидаги суҳбат яхши натижа бермаган.
Суҳбат тўхтаб қолди, чунки футбол клуби раҳбарияти Мессидан шартнома асосида 2021 йилгача қолиш ёки 700 миллион евро товон пули тўлашни талаб қилди.
Месси 25 август куни "Барселона" дан кетиш нияти борлигини эълон қилганди, Испания клуби раҳбарияти ҳам бу маълумотни тасдиқлаганди.
Кейинчалик аргентиналик футболчининг "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан трансфер борасидаги музокаралари маълум бўлди.
"Манчестер Сити" Месси учун 100 миллион евро беришга тайёр эди.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси