Месси Европага қайтмайди

Спорт

image

“Интер Майами” ҳужумчи Лионель Месси билан янги шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи билан янги келишув 2026 йил охиригача амал қилади. Футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун шартномасини узайтиришга қарор қилди. Янги келишув, шунингдек, футболчининг 2025 йилнинг охири ва 2026 йилнинг бошигача, МЛСда ўйинлар ўтказилмаганида, Европа клубига ижарага берилишига рухсат берувчи бандни ҳам ўз ичига олади.

Жорий мавсумда Месси ўз жамоаси учун барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг қишигача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, 37 ёшли футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг