Месси ва Роналду йўқ! “L’Equipe” йил жамоасини эълон қилди

Спорт 2565
image

Франциянинг нуфузли “L’Equipe” нашри ўз талқини бўйича 2021 йил рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Эътиборлиси, мазкур рамзий терма жамоага Италия А серияси тўпурари Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”) ва “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси (ПСЖ) киритилмаган.

Дарвозабон: Эдуард Менди (“Челси”);

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд (“Ливерпуль”), Рубен Диаш (“Манчестер Сити”), Маркиньос (ПСЖ), Тео Эрнандес (“Милан”);

Яримҳимоячилар: Нголо Канте (“Челси”), Жоржиньо (“Челси”);

Ҳужумкор яримҳимоячилар: Муҳаммад Салаҳ (“Ливерпуль”), Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”);

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски (“Бавария”), Карим Бензема (“Реал”).

Маълумот учун, Буюк Британиянинг “The Guardian” нашри жорий йилнинг энг яхши футболчилари рўйхатини эълон қилган эди.

Унга кўра, 2021 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски тан олинди. “Олтин тўп” соҳиби, Лионель Месси (ПСЖ) эса 2-ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ якунлади. Карим Бензема, Жоржиньо, Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду ва Эрлинг Холанд энг кучли саккиз футболчи қаторидан жой олган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 100
Рейтинг: 3.1
t
×