Месси сериалда суратга тушди

Спорт 7086
image

Аргентина терма жамоаси ва “Пари Сен Жермен” клуби ҳужумчиси Лионель Месси сериалда суратга тушди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди 

Манбага кўра, аргентиналик Лотин Америкасининг “Ҳимоячилар” номли сериалида суратга олишда иштирок этган. "Форвард" сериалнинг иккинчи мавсумида кўриниш беради. Месси иштирокидаги саҳналар 2023 йилда экран юзини кўради.

Қайд этиш жоизки, Месси Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Лионель терма жамоа сафида 162 та ўйинда майдонга тушиб, 86 та гол урган. У терма жамоалар сафида гол уриш бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан олдинда малайзиялик собиқ ҳужумчи Мохтар Дахари (142 ўйинда 89 гол), эронлик собиқ футболчи Али Даи (148 ўйинда 109 гол) ва португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду (187 ўйинда 117 гол) бор.

Аввалроқ, Месси битта учрашувда 5 та гол ургани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг у ўзини қўллаб қувватлаган барча мухлисларга миннатдорлик билдирган.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 305
Рейтинг: 3.1
t
×