Месси сабаб ПСЖнинг ижтимоий тармоқларида обуначилар сони ортмоқда

Спорт 1459
image

Аргентиналик футболчи Лионель Месси ПСЖ клуби билан шартнома имзоланганидан буён парижликларнинг Instagram саҳифасига 5 миллиондан ортиқ кузатувчи обуна бўлган. Август ойида фойдаланувчиларнинг умумий ўсиши 5,8 миллион кишини ташкил этди.

Ҳозирга келиб, жамоа обуначиларининг сони 45 миллион нафарга яқинлашди. 

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ жорий йилнинг 10 август куни 34 ёшли аргентиналик футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Месси парижликлар билан яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин бўлган икки йиллик шартнома имзолади. Лео клуб сафида 30-рақамда ўйнайди.

“Le Parisien” хабарига кўра, Лионель Месси Франция чемпионати тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади. У турли бонуслар билан биргаликда янги жамоада йилига 50 миллион евро ишлаб топади. Бунга қадар бразилиялик Неймар 37 миллион евро маош билан биринчи ўринда эди

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3
t
×