Месси Роналдуга яқинлашмоқда
Спорт
−
29 Март 2023
4391Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоа сафидаги голлари сонини 100 тадан оширди. Ҳужумчи Кюракао терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида хет-трик қайд этди. Ҳозирда унинг ҳисобида умумий 102 та гол бор. Шу тариқа, Месси ўз мамлакати терма жамоаси сафида 100 дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган тарихдаги учинчи футболчига айланди.
Бу кўрсаткич бўйича Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 122 гол билан пешқадамлик қилмоқда. Фаолиятини якунлаган эронлик футболчи Али Даеи терма жамоа сафида 109 та гол урган. Бу кетишда Месси тез орада эронлик футбол афсонасидан ҳам ўзиб кетади.
Аргентина терма жамоаси Кюракао жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Николас Гонсалес ҳисобни йириклаштирди. 33-дақиқада Месси дублга эришди. Энзо Фернандес 35-дақиқада Мессининг узатмасидан гол урди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Месси ўйиндаги учинчи голини киритди. Анхель Ди Мария 78-дақиқада пеналтидан гол урди. Гонсало Монтель 87-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди – 7:0.