Месси ПСЖ билан шартнома эвазига қанча маош олиши маълум бўлди

Спорт 12597
image

“Барселона” клубининг собиқ футболчиси Лионель Месси жамоа билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, Месси фаолиятини Франциянинг  ПСЖ  клубида давом эттиради.

Парижликлар  Мессини сафига қўшиб олишга яқин турибди. ПСЖ 2023 йил-июнига қадар расмий шартнома тайёрламоқда ва яқин соатларда Лео ва унинг отаси Хорхе Мессига топширилади. Бу ҳақда “Telefoot” нашри хабар берди.

“Испаниянинг “Барселона” жамоаси собиқ ҳужумчиси Лионел Месси ПСЖда 19-рақамда ҳаракат қилади”, дейилади хабарда. 

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Месси парижликлар сафида турли бонуслар билан бирга 50 миллион евро йиллик маошга эга бўлади.

Аввалроқ, “Барселона” футболчининг шартномаси узайтирилмаслигини маълум қилганди. Футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этди.

34 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда испан клуби сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, 38 гол ва 14 голли узатма муаллифи бўлган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 899
Рейтинг: 3
t
×