Месси Париждан уйни “арендага” оладиган бўлди. Ижара ҳақи қанча?

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Париждан ўзига уй топди. Ҳозирда футболчининг оиласи меҳмонхонада яшаяпти, лекин тез орада Месси шаҳарнинг энг обрўли ҳудудларидан бирида ижарага уй олади. “RMC Sport” хабарига кўра, ижара миқдори ойига 20 минг евродан ошмайди.

Мессининг янги уйи икки қаватли бўлиб, умумий майдони 300 квадрат метрни ташкил қилади. Уйнинг ичида тўртта ётоқхона, ташқарида эса кичик боғ мавжуд. Эътиборлиси, Мессининг қўшнилари аргентиналик Анхел Ди Мария ва Леандро Паредес ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Месси Парижнинг чекка ҳудудида жойлашган хонадонни ижарага олмоқчи бўлган. Бироқ, унинг эгаси мижознинг юлдузлик мақомини билиб, ижара ҳақини сезиларли даражада ошириб юборган. Бундан ташқари, футболчининг оиласи 48 миллион еврога баҳоланган саройга кўчиб ўтиш вариантини ҳам кўриб чиққан.

Маълумот учун, Мессининг ПСЖдаги йиллик маоши 50 миллион еврони ташқил қилади. Бу аргентиналик форвард клубда кунига 136 минг евро ишлаб топади, дегани. Бундан ташқари, унинг ўз бизнеси ва реклама шартномалари мавжуд. “Forbes” талқинига кўра, Мессининг 2021 йилдаги даромади 110 миллион долларга тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ Ди Мария Уй топди Паредес

Баҳолаганлар

1149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг