Месси омадсиз сериясига барҳам бера олмаяпти

Спорт

image

Аргентиналик тўп устаси Лионель Месси 8 та расмий учрашувдан бери Бразилия дарвозасига гол ура олмаяпти. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.

Бугун, 22 ноябрь тонгида Аргентина 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Бразилияни мағлуб этди (1:0). Учрашувда Месси ҳеч қандай самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. 

Месси терма жамоада Жаҳон чемпионати саралашида 5 та ўйин ўтказди. У 2007, 2019 ва 2021 йилларда ўтказилган Америка кубогида Пеле ватандошлари дарвозасини ишгғол қилишни уддалаган.

Бразилияга қарши 6 та ўртоқлик ўйинида Месси 5 та гол урган. Месси Бразилия дарвозасига гол урган барча ўртоқлик ўйинлари Жанубий Америкадан ташқарида ўтказилган.

Таъкидлаш жоиз, Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўтказилган Бразилия-Аргентина баҳсида Марадона ватандошлари кичик ҳисобда зафар қучди. Учрашувдаги ягона голга Николас Отаменди муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Бразилия Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made