Месси охирги “Олтин тўп”ини “Барселона” музейига топширди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва Американинг “Интер Майами” клуби аъзоси Лионель Месси фаолиятидаги саккизинчи “Олтин тўп”ни “Барселона” музейига совға қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Микель Баскес хабар берди.

Манбага кўра, Месси “Барселона” футболчиси сифатида совринни қўлга киритмаган бўлса ҳам, уни дунёга танитган клубга ҳурмат изҳор қилган ҳолда саккизинчи совринини ҳам Каталония клубига топширган.

Эътиборлиси, футболчининг қолган 7 та “Олтин тўп” соврини ҳам “Барселона” музейида сақланмоқда. 

Маълумот учун, Лионель Месси тарихда энг кўп “Олтин тўп” ютган футболчи ҳисобланади. Бу борада Мессидан кейинги ўринни Криштиану Роналду эгаллаган. Португалиялик футболчи ҳисобида 5 та “Олтин тўп” мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг