Месси Ла Лига рекордини янгилади 

Спорт 10630
image
-

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига рекордини янгилади.  

Аргентиналик футболчи кетма-кет 12 мавсумда камида 25 та гол урган ягона футболчи бўлди. 

Футболчи Испания чемпионатининг "Хетафе"га қарши ўйинида дубль қайд этди. Учрашув 5:2 ҳисобида "кўк-анорранглилар" фойдасига ҳал бўлди. 

2003 йилдан бери жамоанинг асосий таркибида тўп сураётган Месси Испаниянинг ўн карра чемпионига айланган, олти марта мамлакат кубогини, саккиз марта мамлакат суперкубогини, тўрт марта Чемпионлар Лигасини ютган, шунингдек, клублар ўртасидаги Жаҳон кубогини уч марта қўлга киритган.  

Ушбу мавсумда Месси 36 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урган. 

Аввалроқ, Месси жорий мавсумдан сўнг клуб билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаши ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 599
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×