Месси Каталонияда собиқ жамоадошлари билан учрашди

Спорт 5901
image

ПСЖ ярим ҳимоячиси Лионель Месси кеча, 24 январь куни Каталониядаги ресторанларнинг бирида “Барселона”нинг айрим вакиллари билан бирга овқатланган.

Хабарларга кўра, Мессини “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Хави ва ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан кўришган. Бу воқеа Мессининг “Барселона”га қайтиш ҳақида ўйлаётгани тўғрисидаги миш-мишлар тарқалган даврда содир бўлаётгани кўплаб мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Месси Франция 1-дивизиони доирасидаги “Реймс”га қарши ўйинда тахминан 30 дақиқа ҳаракат қилди ва битта голли узатмани амалга оширди. ПСЖ навбатдаги учрашувни 31 январь куни мамлакат кубоги доирасида “Ницца” билан куч синашади.

Маълумот учун, Месси 2 январь куни коронавирусга чалинган эди. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 284
Рейтинг: 3
t
×