Месси “Интер Майами”да иккинчи кубогини ютди
Спорт
−
03 Октябрь
35083 октябрь ўтар кечаси МЛСнинг навбатдаги мавсуми доирасида “Коламбус Крю” ва “Интер Майами” жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида аргентиналик афсонавий ҳужумчи Лионель Месси дубл қайд этди. У биринчи бўлимнинг 45 ва 45+5 дақиқаларида гол урди. Танаффусдан сўнг “Коламбус” орадаги фарқни қисқартирди, аммо “Интер” бунга жавоб қайтара олди. 48-дақиқада Луис Суарес “Коламбус” дарвозасига учинчи голни киритди.
Иккинчи бўлимда “Коламбус” яна гол урди, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади. Якунда “Интер” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Қолаверса, ушбу ғалаба эвазига Лионель Месси Майами жамоаси билан ўзининг иккинчи трофейини қўлга киритди.
Маълумот учун, “Интер” эга чиққан қўлловчилар қалқони номли соврин мавсум якунида энг кўп очко тўплаган МЛС жамоасига берилади. Бунгача Месси ва Флорида клуби Америка лига кубогини қўлга киритганди.
LiveБарчаси