Месси Instagram'да мутлақ рекорд ўрнатди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Instagram'да янги рекорд ўрнатди. Мессининг Жаҳон кубоги билан тушган сурати платформа тарихида энг кўп "лайк"ни йиғди. Мессининг постига босилган "лайк"лар сони 58 млндан ошди

Аввалги рекорд world_record_egg саҳифасидаги тухум расмига тегишли эди. Ушбу профилнинг постига 55 млндан ортиқ "ёқди" тугмаси босилганди. 

Аввалроқ, Мессининг пости спортчилар орасида энг кўп "лайк" тўплагани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2022да ғолиб чиқиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Messi JCH2022

Баҳолаганлар

582

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made