Месси февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
06 Март 2020
3346Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси Лионель Месси Ла лига доирасида февраль ойининг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.
32 ёшли аргентиналик футболчи Ла лигада февраль ойида рақиблар дарвозасига 4 та тўп киритган ва 6 та голга ассистентлик қилган. Месси бу совринни ушбу мавсумда иккинчи бор қўлга киритмоқда. У бундан аввал ўтган йили ноябрь ойида Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилганди.
Маълумот ўрнида, Лионель Месси жорий мавсумда "Барселона" таркибида 21 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023